Гулсанам Мирзоқулова Навоий вилояти Қизилтепа туманида туғилган. Ҳозир 10 ёшда.  2018 йил қизалоққа оққон ташхиси қўйилган.

Фото: «Дарё»

Ҳозир Гулсанам 3-синфни тугатган. У касалликка чалинганидан бери мактабга бормайди, ўз уйида якка тартибда таълим олмоқда. Унинг 7 ёшдан ошган синглиси ҳам бор.

«1 йилдан буён қизалоғимнинг ёш жони оққон хасталиги билан курашиб келяпти. Тузалиб кетиши учун қўлимиздан келган бор ишни қилдик. Лейкоз жуда ёмон касаллик экан. Даволатишга жуда кўп пул кетар экан. Ўзимизни йиғиб терганларимиз етмай танишлардан ҳам қарз олдик. Ҳозир қариндош-уруғ ва танишлардан 25 миллион сўм қарз бўлиб қолганмиз. Оғир кунингда мадад бўлишни ўрнига ҳамма ташлаб кетаркан...

Қизимнинг касаллиги оғирлиги, кўп маблағ талаб қилгани учун ўгай отаси бизни уйдан ҳайдаб юборди. Ҳозир қизлик уйимда яшаяпман. Энди менга ҳаммаси барибир. Қизим тузалиб кетса бўлди.

Худога шукр, даволанишлар бесамар кетмай қизимни аҳволида ўзгаришлар бор. Тузалишига умидим катта. Фақат яна олдимизда жиддий кимётерапия даволаниш курси кутиб турибди. Яхши инсонларнинг кўмагига жуда-жуда муҳтожман»,— дейди онаси биз билан суҳбатда.

Фото: «Дарё»

Даволанишлар натижасида Гулсанамнинг соғлиғи яхши томонга ўзгамоқда. Гулсанамнинг батамом соғайиб кетиши учун жиддий кимётерапия курсларини давом эттириши лозим. Бунинг учун эса катта маблағ керак. Онасининг бор умиди яхши саховатпеша инсонлардан.

Биз  барча ҳамюртларимиздан 10 ёшли Гулсанамга холис моддий ёрдам қўлини чўзишларини, унинг даволанишига, соғайиб кетишига ҳисса қўшишларини сўраймиз.

Гулсанам Мирзоқуловага хайрия ёрдами кўрсатмоқчи бўлганлар учун керакли маълумотлар:

Пластик карта орқали (Click, Payme)

8600 0424 4602 7590  (Агробанк)

Онаси Нурмуродова Хуршида номига очилган.

Хориждан банкдан маблағ юбормоқчи бўлганлар учун онасининг паспорт маълумотлари:

Нурмуродова  Хуршида Сатторовна

Паспорт рақами: АА 3962762

Телефон рақами:

+998912509026