Интернетда Ўзбекистон Президенти учун махсус тайёрланган Boeing 787-800 Dreamliner самолётининг илк суратлари пайдо бўлди. Бу ҳақда «Буюк келажак» эксперти Раҳмат Собиров Facebook’да маълум қилди.

Фото: Facebook

«Boeing 787-800, Dreamliner VIP, Uzbek Air Force One, Registration No: UK001. MSN: 64435. Байроғимизнинг ранглари жуда ярашибди! Халқнинг хизматини бажаришда Президентимизга кўмакдош бўлсин бу самолёт! Бу самолёт Худо хоҳласа кўп йиллар хизмат қилади. Энди бемалол трансатлантик парвозларни тўхтамасдан амалга оширса бўлади!», — дейилган хабарда.

Фото: Facebook

Фото: Facebook

Маълумот учун, бу ҳақда AviaSpotter Telegram канали 2018 йилнинг 27 ноябрида маълум қилган эди. Унда таққослаш учун рўйхатга олиш рақами UK-67000 бўлган №1 Boeing 767-33P(ER) самолёти ҳам келтирилган.