Вашингтон Россиянинг Архангельск вилоятидаги полигонда рўй берган фавқулодда ҳолатдан тегишли хулоса чиқарди. Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп маълум қилди.

Фото: EADaily 

«АҚШ Россияда ракета портлашига олиб келган муваффақиятсизлик туфайли кўп нарсаларни билиб олди. Бизда ҳам шунга ўхшаш, лекин янада замонавий технологиялар бор. Skyfall  портлаши одамларни объект яқинида ва ундан узоқдаги ҳаво ҳақида ташвишланишга мажбур қилди. Яхши эмас!»

АҚШ разведкаси Архангельск вилоятида НАТО таснифига кўра SSC-X-9 Skyfall деб аталадиган «Буревестник» қанотли ракетаси прототипи портлаганини гумон қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, полигондаги мазкур портлаш оқибатида «Росатом» корпорациясининг 5 нафар ходими ҳалок бўлди.