КХДРдан келган қочқин аёл ва унинг ўғли ўзининг Сеулдаги квартирасида ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда «ТАСС».

Фото: Google Images

Хабарда айтилишича, 42 ёшли аёл ва унинг 6 ёшли ўғлининг жасади квартирадан нохуш ҳид келаётганидан шикоят тушганидан сўнг ҳовли тозаловчи ходим томонидан аниқланган.

Полиция маълумотларига кўра, жасадларда зўравонлик билан ўлдириш ёки суиқасд аломатлари топилмаган. Дастлабки маълумотларга кўра, улар тахминан 2 ҳафта олдин ўлган.

Yonhap агентлиги берган маълумотга кўра, улар очликдан ўлган бўлиши мумкин. Чунки уларнинг квартирасида ҳеч қандай егулик ва пул топилмаган. Аёл боласи билан бутунлай қашшоқ ҳолда яшаган. Уларнинг хонадони пули тўланмагани учун сув тармоғидан ҳам ўчириб қўйилган.