1 август куни Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур тумани «Белтепа» маҳалласида яшовчи 19 ёшли К.Усмонов ўзининг Captiva русумли автомашинасида уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолган эди, деб хабар берди ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.
Ички ишлар органлари ходимлари томонидан олиб борилган қидирув ишлари натижасида ҳамда фуқаролар берган маълумотларга асосан, К.Усмонов Миробод туманида жойлашган Тошкент Темир йўл муҳандислари институти олдидан топилиб, соғ-саломат оила аъзолари бағрига қайтарилди. Суриштирув ишлари давом этмоқда.
Ўз ўрнида, ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси ушбу ҳолат юзасидан ички ишлар органларига хабар берган фуқароларга миннатдорчилик билдиришини маълум қилади.
Изоҳ (0)