Чилонзор туманида қидирувда бўлган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 142-моддаси («Фуқароларнинг турар жойи дахлсизлигини бузиш») ва 118-моддаси («Номусга тегиш») кўрсатилган жиноятларни содир этганликда айбланаётган ва қидирувда бўлган 36 ёшли бухоролик Фаррух З.ни 5 август куни Чилонзор туманида қўлга олди.
Суд унга нисбатан ҳибсга олиш чорасини қўллади