Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасига «Bionorica SE» (ГФР) компанияси ваколатхонасидан «Ҳуршида бизнес плюс» МЧЖнинг ноқонуний хатти-ҳаракати юзасидан мурожаат келиб тушди. Бу ҳақда Монополияга қарши курашиш қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.
Мурожаатда айтилишича, «Ҳуршида бизнес плюс» МЧЖ ўз маҳсулотини реализация қилишда «Bionorica SE» компаниясига тегишли бўлган 3 та товар белгиси:— графика шаклдаги белги (кўк рангли доира марказига жойлаштирилган гулбарг);— БАҚ «Канефрон» ва «Bionorica» савдо номидан фойдаланган.
Қўмита томонидан «Ҳуршида бизнес плюс» МЧЖнинг хатти-ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси «Рақобат тўғрисида»ги Қонуннинг 13- моддаси — яъни бошқа ишлаб чиқарувчининг интеллектуал фаолияти натижаларидан қонунга ҳилоф равишда фойдаланиш ва шу йўл билан истеъмолчини чалғитиш ҳолатига йўл қўйилгани тан олинди.
Ўрганиш натижалари бўйича «Bionorica SE» компаниясига ёзма кўрсатма берилди. Унга асосан «Ҳуршида бизнес плюс» МЧЖ бир ой муддатда йўл қўйилган қонунбузарлик ҳолатини бартараф этиш бўйича чоралар кўриши керак.
Изоҳ (0)