Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 июлдаги «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги ПФ–5765-сонли фармони билан 2019 йилнинг 1 августидан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори 1,1 баравар оширилади.
Халқ таълими вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, мазкур фармон ижроси доирасида 2019 йил 23 июль куни Ўзбекистон Халқ таълими вазири, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири, Маданият вазири ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирларининг қўшма қарори қабул қилинди.
Қўшма қарор билан 2019 йилнинг 1 августидан бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи оширилиши муносабати билан халқ таълими, маданият ҳамда спорт муассасалари раҳбар ва педагог ходимларининг базавий тариф ставкалари миқдорлари қайта ишлаб чиқилиб, халқ таълими, маданият ва спорт муассасалари педагог ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий тариф ставкалари миқдорлари, маданият ва спорт муассасалари раҳбар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий тариф ставкалари миқдорлари, туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари ходимларининг лавозим маошлари миқдорлари тасдиқланди.
Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазири, маданият вазири, жисмоний тарбия ва спорт вазири, Тошкент шаҳар ва вилоятлар халқ таълими, маданият, жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари бошлиқлари, вазирликлар тасарруфидаги республика ташкилотлари раҳбарларига халқ таълими, маданият ва спорт муассасалари раҳбар ва педагог ходимларининг иш ҳақларини иловадаги базавий тариф ставкалар бўйича ўз вақтида қайта ҳисоб-китоб қилиш, халқ таълими, маданият ва спорт муассасалари раҳбар ва педагог ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий тариф ставкалари миқдорлари ўзгариши муносабати билан қўшимча талаб этиладиган маблағларни ажратиш юзасидан тегишли молия органлари билан иш олиб бориш вазифалари топширилди.
Изоҳ (0)