«Ўзстандарт» агентлиги оммавий ахборот воситалари ходимларига халқаро стандартларни қабул қилиш ва уни соҳаларга жорий этишнинг долзарблиги ҳақида маълумот берди, бу ҳақда «Ўзстандарт» агентлиги матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
Матбуот анжуманида Агентлик тизимидаги Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш илмий-тадқиқот институти масъуллари қатнашди.
Учрашувда таъкидлаб ўтилганидек бугунги кунда мамлакатда 1214 та (йил якуни билан жами 2660 та қабул қилинади) янги стандартлар қабул қилиниб, улардан: 1173 таси халқаро стандарт, меъёр ва қоидалар билан уйғунлашганлиги;
247 та янги турдаги маҳсулотларни (озиқ-овқат, электротехника, қурилиш материаллари, кимё технологияси, нефт маҳсулотлари, темир йўл техникаси ва бошқа соҳаларда) ишлаб чиқарилиши стандартлар билан таъминланди;
— ишлаб чиқариладиган маҳсулот сифатини баҳолаш учун замонавий синов усуллар (эксперсс методлар)нинг хорижий мамлакатларнинг бозорларида қабул қлинган 967 та стандартлари жорий қилинди;
— тадбиркорларга қуллайлик яратиш мақсадида бозор иқтисодиёти механизмларига салбий таъсир кўрсатадиган ва маънан эскирган 30 та стандартлар амалиётдан чиқарилиб, 132 таси қайта кўриб чиқилди;
— маҳаллий саноат корхоналарида Америка Қўшма Штатларининг Америка материалларни синовлари стандартлари ташкилотининг (АСТМ) кўмагида 12 мингдан зиёд стандартларидан фойдаланишига имконият яратилди;
— республикада амалда бўлган 207 та (шу жумладан 24 таси озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун) санитария-гигиена меъёрлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда халқаро талаблар билан уйғунлаштириш ишлари олиб борилмоқда;
— 836 та корхоналарда халқаро ISO стандартларига мувофиқ сифатни бошқариш тизимлари жорий этилиб, бундай корхоналар сони 9 497 тага етказилди;
— халқаро стандартларни жорий қилиш натижасида истеъмол бозорига сифатсиз бўлган 52 турдаги жами 1 млрд 905 млн сўмлик маҳсулот кириб келинишининг олди олинди;
Учрашув сўнгида журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олди.
Изоҳ (0)