Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Жорий йил 19—20 август кунлари Нурсултон шаҳрида Ўзбекистон ва Қозоғистон қишлоқ хўжалиги вазирлари Жамшид Хўжаев ҳамда Сапархан Омаров томонидан икки томонлама ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган «Йўл харитаси» тасдиқланади. Бу ҳақда 29 июль куни Жамшид Хўжаевнинг Қозоғистон қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Гулмира Исаева билан мулоқоти чоғида маълум қилинди.

Фото: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати

Фото: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати

Учрашувда Тошкент вилояти ҳамда Фарғона водийсида Қозоғистон тажрибасини ўрганган ҳолда ясмиқ, соя ўсимликларини етиштириш, Ўзбекистон шароитига мос буғдой ва арпа навларини ўстириш бўйича тадқиқотлар ўтказиш, қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш ва бу йўналишда ўзаро тажриба алмашиш каби масалалар муҳокама этилди.

Бунга қадар Римда ўтказилган ФАО конференциясида томонлар агросаноат, маҳсулотлар экспортига доир масалаларни муҳокама этган эди. Учрашувда 2020 йилда Ўзбекистонда ташкил этиладиган ФАО ҳудудий конференцияси доирасида бир неча лойиҳалар тайёрлашга келишиб олинди.

Айни пайтда Қозоғистондан ташриф буюрган қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ишчи гуруҳи аъзолари ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш мақсадида Ўзбекистондаги имкониятларни ўрганмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар