2019 йил 29 июль куни Сирдарё вилоятининг Гулистон туманида яшовчи 22 ёшли Н.П. исмли аёл Мевазор маҳалласида яшовчи 43 ёшли М.Д. исмли аёлнинг уйида ўзаро жанжал оқибатида уни танасининг турли жойларига пичоқ билан уриб жароҳат етказган. Натижада М.Д. касалхонага ётқизилган,деб маълум қилади Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Н.П. ушланган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)