Интернетда йирик Комодо эчкемари Индонезия ўрмонларида маймунни бутунлигича ютиб юбораётгани акс этган видео тарқалди, деб ёзмоқда «MK.ru».

Фото: «MK.ru»

Видеода эчкемар маймунни бор-йўғи бир неча марта уруниб ютиб юборганини кўриш мумкин. Ҳатто думи ҳам бир зумда ғойиб бўлган ва рептилия тишларини кўрсатган.

Маълумки, Комодо эчкемари йиртқич ҳайвон бўлиб, ўз ўлчамидан 80 фоизгача катта бўлган ўлжани ютишга қодир. Унинг заҳри йирик ҳайвонларни ҳам фалаж қилиши мумкин. Баъзан одамлар ҳам унинг қурбони бўлади. Охирги марта шундай ҳолат 2009 йилда қайд этилган.