АҚШнинг Колорадо штатида қушларга қўйилган махсус идишни ўғирлаган айиқ видеога олинди. Колорадолик жуфтлик ўрмон қушларини боқиш мақсадида ҳовлининг орқа тарафидаги уйга қушларга озиқа солинадиган идиш ўрнатган. Бироқ айиққа бу ёқиб қолган шекилли, уни ўғирлашга қарор қилган.

Фото: Rodina.News

«Korrespondent.net»нинг ёзишича, уй эгалари улар яшаётган ҳудудда айиқлар юришини билган ва ҳайвонларни қўрқитиш мақсадида идишга кичкина қўнғироқ илиб қўйган.

Бироқ бунинг ўзи етарли эмаслиги маълум бўлган. Жуфтлик акробатик ҳаракатлар билан уяни тортиб олиб, уни ўзи билан ўрмонга олиб кетган айиқни видеога олган.