«Реал» ҳимоячи Хавьер Санчесни «Вальядолид»га ижарага бериб юборди. Бу ҳақда «Вальядолид»нинг расмий сайтида хабар берилди.
22 ёшли испаниялик 2019/20 йилги мавсумни «Вальядолид»да ўтказади. Шартнома шартлари маълум эмас.
Маълумот учун, Санчес ортда қолган мавсум Ла Лигада 1 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та сариқ карточка ишлаб олди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)