Мамлакат ҳудудларида жойлашган озиқ-овқат маҳсулотлари билан савдо қилувчи бозор ва дўконларда Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳридаги «Хуррамов Достон» корхонасида ишлаб чиқарилган «MALAYSIA» савдо белгиси остидаги қотирилган нонлар (сухарик) сотилмоқда, бу ҳақда «Ўзстандарт» агентлиги ахборот агентлиги «Дарё»га маълум қилди.
Мазкур маҳсулот таркиби текширилганда унинг сифат кўрсатгичлари бўлган таъми ва ҳиди ҳамда ёрлиқланиши ГОСТ 8494-96 стандарт талабларига жавоб бермаслиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Департамент ходимлари мазкур ишлаб чиқарувчига халқаро стандартларни жорий этиш орқали маҳсулот сифатини яхшилаши юзасидан тавсия берилди.
Изоҳ (0)