Аҳоли даромадларини ошириш, тиббий хизматлар сифатини яхшилаш ва улар билан аҳолини қамраб олишни кенгайтириш, хотин-қизлар ва ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтириш, одамларнинг турмуш шароитларини яхшилаш ва фаровонлигини ошириш масалалари Тошкент шаҳар прокурорининг Мирзо Улуғбек туманида жорий йилнинг 25 июль куни ташкил этилган оммавий (сайёр) қабулларида муҳим аҳамият касб этди, бу ҳақда Бош прокуратура «Дарё»га маълум қилди.
Давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг мазкур ҳудудга бириктирилган масъул ходимлари, сектор штаби аъзолари, йўл қурилиш, электр, газ, сув, канализация, коммунал ва ижтимоий соҳа вакиллари иштирокида ўтказилган қабуллар давомида бу ерга ташриф буюрган 52 нафар фуқаролар Тошкент шаҳар прокурори томонидан қабул қилиниб, уларнинг мурожаатлари тингланди. Прокуратура томонидан қабул қилинган мурожаатларнинг 9 таси ижтимоий ва тиббий хизмат кўрсатиш, 8 таси қурилиш, 8 таси прокуратура органларидаги жиноят ишлари ва материаллари бўйича 4 та суд масалалари, 4 та ички ишлар фаолияти, 1 та суд қарорларини ижро этиш ва 18 таси бошқа масалаларга оид мурожаатларни ташкил этди. Қабулда келиб тушган мурожаатлар юзасидан прокуратура идоралари томонидан жиноят ишлари бўйича ижро этилиши зарур бўлган 5 та ёзма кўрсатма берилди, 15 нафар шахсга ижтимоий-тиббий реабилитацияга ёрдам берилди ва 1 нафар шахсга кредит олиб беришга кўмак берилди.
Жамиятда тинчлик-тотувлик, ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш, миллий урф-одат ва қадриятларни асраб-авайлаш, оилалар жипслигини таъминлаш, соғлом ва баркамол авлодни тарбиялашга алоҳида эътибор қаратиб, оммавий қабуллар жараёнида 16 нафар шахсларнинг мурожаатлари жойида қаноатлантирилиб, қолган 36 та мурожаатлар шахсан Тошкент шаҳар прокурори назоратига олинди.
Бу масалаларнинг барчаси алоҳида текширишни ва қўшимча тергов ҳаракатларини ўтказишни тақозо қилади.
Фуқароларни ўз ҳаётидан рози бўлиб, эртанги кунга қатъий ишонч билан муносиб ҳаёт кечиришини таъминлаш бўйича олдимизга қўйган вазифаларни изчил амалга ошириш зарурлигидан келиб чиқиб, оммавий (сайёр) қабулда келиб тушган мурожаатларни тўлақонли кўриб чиқиш бўйича Тошкент шаҳар прокурори томонидан тегишли мансабдор шахсларга зарур топшириқлар берилди, шу жумладан уйма-уй юриб, аниқланган муаммоларни ҳамкорликда бартараф этиш ва таъсирчан жамоатчилик назоратини ўрнатиш чоралари белгиланиб олинди.
Изоҳ (0)