Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қиш мавсумида электр энергиясида кузатиладиган узилишлар бўйича аниқ прогнозлар қилиш мушкул. Бу ҳақда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ бошқарув раиси ўринбосари Феруз Қурбонов журналистлар билан бўлиб ўтган очиқ мулоқотда айтиб ўтди, дея хабар бермоқда, «Дарё» мухбири Мусулмонбек Иброҳимов.

Фото: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

Фото: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

Жамият раиси ўринбосарининг таъкидлашича, айни вақтда келаётган қиш мавсумида электр энергиясида узилишлар бўлмайди, деб айтиш қийин. Ускуналар эскирган. 2019 йил учта электр станцияси ишга тушса, етишмовчиликларнинг бир мунча олди олинади.

«Ўтган йили электр энергиясига талаб 8700 мегаватт бўлган бўлса, жорий йил бу талаб 9 минг мегаваттга етди. Электр энергия бир вақтда ишлаб чиқарилиб, ўша онда истеъмол қилингани учун истеъмолчилардан ким уйида кондиционер ёқиши ёки қайси корхона қўшимча ускунани ишга туширишини билмагунча, қанчалик даражада ўчишлар бўлишини айтолмайман. Узилишлар вақтини аниқ билиш қийинроқ», — деди Қурбонов.

Энергетика вазирлиги бошқарма бошлиғи Илҳом Неъматуллаевнинг айтишича, қиш мавсуми совуқ келса, узилишлар бўлади: «Ҳаво совиб кетса, кўпчилик аҳоли иситиш мосламаларидан фойдаланади. Шунда электр энергияда узилиш бўлиши мумкин», — деди у. Цельсий бўйича совуқ ҳарорат айнан неча градус бўлганда узилишлар бўлади, деган саволга Неъматуллаев жавоб беролмади.

Аввалроқ, 9 июнь куни Андижон вилоят ҳокимлигида ўтган йиғилишда ҳоким Шуҳратбек Абдураҳмонов Энергетика вазирининг вилоятга қанча электр энергия кераклигини билмаслигидан таажжубланиб, «Шунга ақли етмаяпти бу фаросати йўқларнинг. Ё ақли етмаяпти, ё атай қиляпти», — деган эди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
«Украинадаги урушни Россия бошламаган» — Путин (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистонда давлат ташкилотлари машиналарига газ қуйиш вақтинча тақиқланди
Маҳаллий
Тошкентда Cobalt йўлдан ўтаётган она-болани уриб юборди (видео)