Кеча, 22 июль куни Мудофаа вазири биринчи маротаба жанговар бошқарув марказида ҳарбий округ, қисм ва муассасаларда хизмат қилаётган ҳарбий хизматчилар билан видеомулоқот ўтказди. Бу ҳақда Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
Барчага намуна сифатида МДҲ мамлакатлари ҳарбий хизматчилари ўртасидаги Беларусь пойтахти Минск шаҳрида бўлиб ўтган кўпкураш ва ҳарбий амалий кўпкураш бўйича мусобақада 2-ўринни эгаллаган совриндорларни кўрсатиб, уларга медаль ва эсдалик совғалари топширди.
Эндиликда мусобақалар «Мен ғолиб» шиори остида ўтказилиши ва ҳар бир ҳарбий хизматчида кузатувчанлик эмас, эгалик фазилати бўлиши, маҳоратли аскар Вазир эътиборида эканлигини таъкидлади.
Ҳозирда вилоят ҳарбий маъмурий сектор раҳбарлари билан ҳамкорликда 500 дан ортиқ ҳарбий ва ижтимоий объектлар таъмирланиб, қурилмоқда.
Мудофаа вазири биринчи ўринда ҳарбий хизматчиларга қулай шароитлар яратиш кераклиги, ушбу бунёдкорлик ишлари 2021 йилгача ўз якунига етказилишини айтиб ўтди.
Жанговар бошқарув маркази, мобил қўмондонлик пунктлари қисқа муддатда ташкил этилди. Ҳарбий техникаларни сой ва дарёдан тез фурсатда ўтиши учун Пантон кўприк взводи фаолияти янги босқичга кўтарилди.
Изоҳ (0)