Божхона органлари мамлакат чегаралари орқали гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг олиб ўтилиши устидан бевосита назоратни амалга оширади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси расмий веб-сайтида маълум қилинади.
21 июль куни Бухоро вилояти божхона бошқармаси «Олот» чегара божхона пости ходимлари томонидан республикага олиб кирилиши тақиқланган кимёвий прекурсор ўз вақтида тўхтатиб қолинди.
Унда хориждан мамлакатга кириб келаётган юк автотранспорт воситаси белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилганда, мазкур автоулов кабинасининг ички қисмида 30 литрлик елим идишда ўткир ҳидли, рангсиз суюқ модда борлиги аниқланди.
Олиб борилган текширувлар натижасида мазкур ашёвий далилнинг хлорид кислотаси эканлиги ўз исботини топди.
Айни вақтда ҳолат юзасидан текширув ишлари амалга оширилмоқда.
Изоҳ (0)