Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Санкт-Петербургдаги қурилиш майдонларининг бирида 16 июль куни Ўзбекистон фуқароси Ж.У. вафот этган. Ушбу ахборот Ўзбекистоннинг Санкт-Петербургдаги Бош консулхонаси томонидан тасдиқланди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигидан маълум қилишларича, Бош консулхона ўлим факти юзасидан текширув ўтказаётган тергов органлари билан алоқа ўрнатган ва вазиятни назоратга олган.

«Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдиради», — дейилади Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ахборотида.

Маълумот учун, Россиянинг Шимоли-ғарбий федерал округи (Архангелск вилояти, Калининград вилояти, Карелия Республикаси, Коми Республикаси, Ленинград вилояти, Мурманск вилояти, Ненец автоном округи, Новгород вилояти, Псков вилояти, Санкт-Петербург шаҳри, Вологда вилояти) ҳудудида жойлашган ватандошлар зарур вазиятларда Ўзбекистоннинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкин: +7-965-029-41-49.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Маҳаллий
Марказий банк раисининг крипто-активлар бўйича маълумоти рад этилди