Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Июль ойи охирида Беларусь Республикасида буюк мутафаккир, шоир Алишер Навоий бюсти очилиш маросими бўлиб ўтиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев бугун ОАВ вакиллари билан ўтказган учрашувда берилган маълумотга таяниб Sputnik маълум қилди.

Фото: Sputnik

Фото: Sputnik

«Июль ойи охирларида Беларусда Ўзбекистон маданияти кунлари бўлиб ўтади, биз катта концерт дастурини тайёрлаяпмиз. Дастурда Мустақиллик йилларидаги Ўзбекистон намойиш этилади. Элликдан зиёд киши жалб қилинган», — деди Сайфуллаев.

Маданият вазири шунингдек, Ўзбекистон Президентининг расмий ташрифи арафасида Беларусда буюк мутафаккир Алишер Навоий бюсти очилиш маросими бўлиб ўтишини эълон қилди.

Эслатиб ўтамиз, Беларусь етакчиси Александр Лукашенко 2018 йилнинг 12—14 сентябрь кунлари Ўзбекистонга ташриф буюриб, Ўзбекистон етакчиси билан учрашган. Ушбу ташриф олдидан Ўзбекистон пойтахтида беларуслик ёзувчи Якуб Колас бюстининг очилиш маросими ўтказилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда Уруғчилик ҳамда пистачилик илмий марказлари ташкил этилади
Дунё
Қирғизистонда 9 кишида “Цефтриаксон”га аллергик реакция кузатилди, бир киши вафот этди
Шоу-бизнес
Йиллар давомида таниб бўлмас даражада ўзгарган Голливуд актёрлари (фото)