Профессионал бокснинг супер енгил (-63,5 кг) вазн тоифаси вакили ўзбекистонлик Шоҳжаҳон Эргашев (16 та жанг, 16 та ғалаба, 14 та нокаут) 23 август куни АҚШда ўзининг 17-жангини ўтказади.

Фото: Instagram

Olamsport’нинг хабар беришича, Шоҳжаҳон ўша куни мексикалик Абдиел Рамиресга (29 та жанг, 24 та ғалаба, 4 та мағлубият, 1 та дуранг, 22 та нокаут) қарши рингга кўтарилади.

Эслатиб ўтамиз, Шоҳжаҳон Эргашев 9 июнь куни Россия мезбонлигида ўтган жанг оқшомида россиялик Максим Чурбановга (13 та жанг, 8 та ғалаба, 4 та мағлубият, 1 та дуранг) қарши жанг қилиб, рақибини учинчи раунддаёқ нокаутга учратганди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!