16 июль куни Ўзбекистоннинг Экология партияси Экология ва табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан ҳамкорликда, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси қўллаб-қувватлаши остида Нефрит кўллари ва унинг атрофидаги ҳудудлар аҳволини баҳолаш учун Урунгачга экспертлар гуруҳини йўллади. Бу ҳақда Қўмита ахборот хизмати хабар қилди.

Фото: ЎзА

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши раиси Тоҳир Солиевнинг хабар беришича, ҳозирда Экология партияси томонидан Нефрит кўллари ва унинг атрофидаги ҳудудлар ҳимояси, шунингдек, бу ҳудудларни Ўзбекистоннинг очиқ осмон остидаги музей сифатида эътироф этишга йўналтирилган қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва уни Вазирлар Маҳкамасига киритишга доир ишлар олиб борилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши Нефрит кўлларини ифлосланишдан ҳимоялаш ва сайёҳлар учун қулай шароитлар яратиш имконини беради.