• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12895.55
    • RUB159.38
    • EUR14338.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкентдан топилган улкан хазинанинг янги тафсилотлари эълон қилинди (видео)

    Аввалроқ «Тошкентда топилган қиймати бир неча миллион доллар дея тахмин қилинаётган улкан хазина давлатга топширилмоқда» номли мақола эълон қилинган эди. Унда Ўзбекистон Миллий университети битирувчиси, мустақил изланувчи, илмий ходим Муҳаммадбобур Юсупов 3 йиллик изланишлари, қидирувлари натижасида пойтахт марказидаги эски биноларнинг биридан хазина топгани қайд этилган эди.

    Яқинда мазкур хазина мавзусига бағишланган махсус «Халққа мерос хазина» номли кўрсатув Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «Маданият ва маърифат», «Ўзбекистон» каби қатор телеканаллари орқали эфирга узатилди, деб хабар беради ЎзА.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Кўрсатувдан фуқаро М.Юсупов топган хазина ҳақида нисбатан батафсилроқ маълумотлар, хазина топилган бино ертўласидан олинган кадрлар, мутахассисларнинг хазинадаги буюмлар қиймати борасидаги фикрлари, ЎзА сайти орқали узатилган лавҳадан олинган интервьюлар ҳам жой олган.

    * * *

    Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати идораларига келиб тушган ариза текширувлари натижасида юртимиз ҳудудидан топилган тарихий, маданий, қимматбаҳо буюмларнинг республика ҳудудидан ноқонуний олиб чиқиб кетилишининг олди олинди.

    Гап шундаки, фуқаро Муҳаммадбобур Юсупов пойтахтимизнинг марказидаги эски бинолардан бирида олиб борган қидирув ишлари вақтида ертўлаларнинг биридан саксон йил муқаддам йўқолган ва тахминан (миқдори қанча) миллион АҚШ долларидан ортиқ қийматга эга хазина топгани тўғрисидаги маълумотлар матбуот ва «уз» доменидаги маҳаллий интернет сайтларида эълон қилиниб, турли шов-шувларга сабаб бўлади. Бундан хабар топган бир гуруҳ маҳаллий ва хорижий фуқаролар эса турли алдов ва кўзбўямачилик йўллари билан мазкур топилмаларни чет элга ноқонуний олиб чиқиб кетишни режалаштиради.

    Давлат хавфсизлик идоралари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар давомида шу нарса аниқландики, мамлакатимиз ҳудудида фаолият юритаётган айрим хорижий ташкилотларнинг вакиллари М.Юсуповга алдов ва шахсий манфаатдорликка қаратилган бир томонлама келишувларни таклиф этади. Ҳатто бу топилган хазинанинг бир қисми учун 600 минг АҚШ долларини бермоқчи бўлади.

    Аммо ДХХ ходимларининг ўз вақтида олиб борган саъй-ҳаракатлари натижасида бу манфур кимсалар ўзларининг ғаразли мақсадларини амалга ошира олмади. Бир неча юз минг ва миллион долларлик тарихий ашё ва топилмаларнинг бегона қўлларга ўтиб кетишининг олди олинди. Ёш ватанпарвар тадқиқотчи Муҳаммадбобур Юсупов шахсий бойлик орттириш, чет эллардаги нуфузли таълим даргоҳларида ўқиш ва ишлаш, кўчмас мулк орттириш каби таклифларга учмасдан ўз фуқаролик бурчини тўлиқ адо этди ва давлат хавфсизлик идораларининг бевосита кўмаги ва маслаҳати билан ўзи томонидан топилган қимматбаҳо тарихий ашёларни бус-бутунлигича Ўзбекистон тарихи давлат музейига топширди.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Мустақил тадқиқотчи Муҳаммадбобур Юсупов:

    – Охирги уч йил давомида Тошкент шаҳри ҳудудидаги жадидларнинг тарихини, князга тегишли бўлган номаълум тарих саҳифаларини ўргана бошладим. Мана шу ўрганишларим даврида 2018 йилдан бошлаб жуда катта коллекцияларни топа бошладик. Албатта, ушбу қидирув ишлари Тошкент шаҳри марказидаги эски рус муҳандислари томонидан XIX асрнинг иккинчи ярмида қурилган биноларда олиб борилди.

    Хўш, ёш тадқиқотчи томонидан топилган хазина нималардан иборат ва унинг қиймати қанча?

    Мазкур топилмалар ноёб санъат асарлари, олтин, кумуш танга ва идишлар, буржуазия услубида ишланган буюмлар Тошкент шаҳрида XIX асрда авлиё Евангел протестантлари ва христиан православ черковлари деворларига ишланган қадимий суратлар, иконалар, қимматли металлардан ясалган буюмлардан иборат.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    – Бундан ташқари натуралист рассомларнинг 1790 ҳамда 1870 йиллар оралиғида чизилган ноёб суратлар табиатшуносликка, картографияга оид дунёнинг сиёсий харитаси, Бухоро амирлиги, Хива, Қўқон хонликларига тегишли бўлган ўша ҳудудларнинг хариталари, сиёсий, ижтимоий вазиятлари, ҳолати, аҳолиси, ўзбек халқининг маданияти ҳақидаги жуда ноёб тошбосма манбалар топилди. Бундан ташқари ўрта асрларга, Шарқ алломаларига тегишли бўлган ноёб қўлёзмалар, Қуръон китоблари, пайғамбарлар ва авлиёлар ҳақидаги қўлёзма манбалар, ҳужжатлар, муҳрлар ҳамда Туркистон хонликлари ва қозикалонлари муҳрлари ва вақф ҳужжатлари, ер-мулкка эгалик қилиш ҳақидаги расмий ҳужжат ва қонун-қоидалари манбалар орасидан топилди. Олтин, кумуш, мис тангалари ҳам топилди. Булар Россиянинг охирги уч юз йиллик, Европани охирги икки юз йилликдаги тарихи билан боғлиқ ва юртимиз тарихига тегишли бўлган IX асрдан XIX асргача қадим Туркистон ҳудудида зарб этилган тангалардир. Улар дунёнинг исталган музейини безашга арзийдиган топилмалар ҳисобланади.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Ушбу топилмалар орасида 1918 йил Тошкентдаги княз Романов саройининг ноёб коллекциялари, 1920 йилда Тошкентга Европа ва Санкт-Петербургдан келган машҳур дворянлар ва олимларга ҳамда 1932—1938 йилларда Сталин репрессияси қурбонлари ҳамда генерал Жўрабек уйидан йўқолган ашёлар ҳам мавжуд.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    – Бу тошбосма асар 1537 йилда ёзилган Франческо Валесио Реги Филикс ҳақидаги ўша давр ўрта аср Европа халқлари одатлари, маданияти, урушлари, ерларни кенгайтириш ҳақидаги жараёнлар тасвирланган, қадимги лотин ва юнон тилларида ёзилган. Ушбу таклифномамиз россиялик княз Николай Константинович Романовга Петербургдан император томонидан юборилган қироллик саройидаги балетга таклиф этиш учун юборилган.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Жаннат Исмоилова, Ўзбекистон тарихи давлат музейи директори:

    – Тўқсондан ортиқ осори-атиқаларни қабул қилиб олдик. Улар орасида қадимий китоблар, олтин, кумуш, мис тангалари, микроскоплар, турли қўлёзма асарлари бор. Улар орасида ХVII асрга оид вақф ҳужжатини алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиман. У ўша даврдаги дўкондорлар, баққолларнинг тарозисини текшириш бўйича йўриқнома экан, бу жудаям қизиқарли ҳужжат. Яна XVIII асрга оид шажара ҳужжати ҳам бор, анчайин таъмирталаб ҳолатда. Биз мутахассисларимиз билан биргаликда ўрганиб чиқамиз, албатта. Шундан сўнг уларни экспозиция сифатида намойиш қилишимиз мумкин.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Отабек Жўрабоев, филология фанлари номзоди, доцент:

    – Қўлёзмалар, авваламбор ўзининг уникал, илмий-маърифий жиҳатдан катта аҳамият касб этиши билан алоҳида мавқега эга. Бу ердаги ҳужжатлар, асосан вақф, иршодий, насаб шажараларидир. Улар орасида ўша вақтдаги қозиликка, ер-мулк, солиқ, айрим мадрасаларга вақф қилиб берилган мулкларга оид бўлган хон, амирларнинг махсус муҳрланган ёрлиқлари, кўрсатмалари каби ҳужжатлар ўрин олган.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Шунингдек, топилмалар орасида ўрта асрларга тегишли ноёб қўлёзма ва тошбосма китоблар, Россия императорлари Романовлар сулоласига тегишли ашёлар, Пётр II, Екатерина II, Николай I, Александр II, Александр III, Николай II, Алексий Сесарович номи билан боғлиқ ашёлар, черков меҳробига ўрнатиладиган Исо пайғамбар, Биби Мариям ва Исонинг ёғочга чизилган икона суратлари, пайғамбарлар ва авлиёлар ҳақидаги ноёб китоблар, Туркистон ўлкасининг сиёсий ва ҳарбий аҳамиятга эга ноёб хариталари, қимматли металдан ишланган Исо пайғамбар ҳаётидан лавҳалар, олтин, кумуш тангалар, 1829-1831 йилларда европалик истеъдодли натуралист рассомлар чизган ноёб суратлар ҳам мавжуд.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    – Ушбу адабиётимиз эгаси рус императори Александр Николаевич Романов бўлиб, усти махсус оҳу териси билан қопланган, ён қисмлари олтин билан безатилган, нақшлари ҳам олтин билан қопланган. Китоб эски немис тилида бўлиб, табиат ва ҳайвонот дунёси ҳақида ёзилган. Бухоро амири Саид Олимхон томонидан имзоланган ушбу вақф ҳужжати Бухорода таниқли шахс бўлган Қозию Қуззод жанобларига ер-мулк ажратиб бериш ҳақида. Бу вақф ҳужжати 1905 йилда имзоланган, соф бухороча тилда ёзилган, жуда яхши сақланган.

    Маълум бўлишича, ноёб топилмалар жойлашган бино 1870 йилларда қурилган бўлиб, унинг ертўласи остида яна бир яширин ҳужра мавжуд бўлган. Ҳужрага тушиш жойи кўмилиб кетгани сабабли салкам саксон йил бу ҳақида ҳеч ким билмаган.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    – Еростки қисмининг пастки қават ертўлада ғишт териб бекитиб қўйилган хоналар бўлган экан, уларга жадид боболаримиз Мунавварқори Абдурашидхонов, Абдурауф Фитрат, Маҳмудхўжа Беҳбудий, Абдулла Авлоний, Абдулла Қодирий каби зиёлиларимизга тегишли бўлган китоблар, журналлар, мақолалари, газеталар, фотосуратлар, кийимлар топилди. Бундан ташқари Тошкент шаҳрида яшаган князь Константинович Романовга тегишли шахсий коллекцияларнинг бир қисми, княз Долгаруков ва князь Галециналарга тегишли бўлган коллекцияларнинг мусодара қилинганини бир қисми сақланган. Туркистонда қидирув ишларини олиб борган немис, француз сайёҳлари, ҳарбийларнинг хариталари ва Туркистонимиз ҳудуди ҳақида тўплаган маълумотлари сақланганини менга айтишди ва коллекцияда ҳақиқатан ҳам ушбу ашёлар топилди. Уларни тахминан 1937—38 йилларда ўзбек зиёлилари, Туркистон халқ университетининг фахрий устозлари беркитишга улгурган. Коллекцияни топганимда ростини айтаман, Ўзбекистондан, халқаро ташкилотлардан, жисмоний ва юридик шахслар томонидан ноқонуний ўзлаштиришга уринишлар бўлди. Хориж давлатларидан бир гуруҳ вакиллар Ўзбекистонга келишди, учрашишди, лекин ҳозиргача бирорта коллекция йўқолгани йўқ. Бир қисмини Ўзбекистон тарихи музейига топширдик. Бу ишларни қилишда ёрдам берган, хазинани хавфсизлигини таъминлаган, хазинани олиб чиқишда, қазишда иштирок этган, ҳужрага кирган инсонларнинг хавфсизлигини таъминлаганлиги учун Давлат хавфсизлик хизматига ва унинг махсус гуруҳи ходимларига ўз миннатдорлигимни билдираман.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Сирожиддин Аҳмедов, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими:

    – Мазкур топилган нарсаларнинг ичида жудаям ноёб китоблар, журналлар, газеталар, буюмлар борки, бугунги кунда нафақат Ўзбекистон, балки дунё миқёсидаги музейлар олиб ҳавас қилиб кўрсатишга арзийдиганлари бор. Шунинг учун ҳам бу укамизни меҳнатини қадрлайман. Муҳаммадбобурнинг қилаётган ишлари каттакон бир институтнинг қилаётган ишлари билан тенг, десам муболаға қилмаган бўламан.

    Юқорида келтирилган маълумотлардан хулоса шуки, бу каби ҳолатлар фуқароларимизни ҳушёрликка ундашга чорлайди. Алдов ва ёлғон ваъдаларга ишониб жиноят йўлига кириб қолманг. Давлатимизнинг тарихий, маданий ва маънавий бойликларини чет элга ноқонуний олиб чиқиб кетилишига асло йўл қўймайлик. Ушбу топилмалар ҳам тарихий аҳамиятга молик ёдгорлик бўлганлиги сабабли давлат муҳофазасига олиниб музейга тақдим этилди.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    – Коллекцияни ҳозирги кунда саксон фоизи жуда яхши сақланган. Фақатгина йигирма фоиз қисми реставрацияга муҳтож. Мана шу реставрация ишлари якунлангач уни кенг жамоатчиликка, халқимизга кўргазма экспозицияси сифатида музейларга қўйиш бизнинг навбатдаги мақсадимиз.

    Жаннат Исмоилова, Ўзбекистон тарихи давлат музейи директори:

    – Халқимиз маданиятини, тарихини бир қисмини тўлдириб берадиган осори-атиқалар музейга келади. Муҳаммадбобурга ўхшаган фуқароларимиз кўп бўлсин. Фуқароларимизнинг уйларида турган қўлёзмалар, уй-рўзғор буюмлари, кийимлар бор. Бу буюмлар бора-бора ўз қийматини, сифат даражасини йўқотиб боради. Мен фуқароларимизга шундай буюмлари бўлса, музейларга топширишини сўрайман, улар уйингизда 50-100 йил турса, музейларда минг, икки минг йил яшайди. Сиз топширган ашё тарихнинг очилмаган бир қиррасини очишга ёрдам беради.

    Бу ашёларнинг барчаси тарихнинг биз билмаган номаълум саҳифаларини очишга, янги-янги тадқиқотларнинг юзага келишига асосий манба бўлиб хизмат қилса ажаб эмас. Зеро, Муҳаммадбобур каби фидойи ватандошларимиз бор экан ҳали кўплаб маданий бойликларимиз мамлакатимиз музейларини безайди, тарихимиз янгидан-янги маълумотлар билан бойиб бораверади.

    17.07.2019, 20:35   Изоҳ (0)   114874
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бош прокуратуранинг Уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бошқармаси бошлиғи тайинланди

    17.07.2019, 20:14

    Ички ишлар вазирлиги: Гулнора Каримова маҳкумнинг узоқ муддатли учрашуви ҳуқуқидан фойдаланиб келмоқда

    17.07.2019, 19:43

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги: Чақалоқнинг ўлимига эмлаш сабаб бўлмаган

    17.07.2019, 18:54

    Тошкентда 44 ёшли аёл доридан заҳарланди

    17.07.2019, 18:38

    Ички ишлар вазирлиги: Суд-тиббий экспертизаси томонидан Гулнора Каримовада сурункали касалликлар борлиги аниқланган

    17.07.2019, 18:24

    18 июль куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кутилади?

    17.07.2019, 18:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди

     

    Тавсия этамиз

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда банк сектори ислоҳотлари самара берган, бироқ хавфлар сақланиб қолмоқда — Fitch Ratings

    Ўзбекистон | 13 май, 10:28

    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача

    Реклама | 13 май, 10:30

    Ўзбекистонлик ҳаж зиёратчилари дастлабки гуруҳи Саудия Арабистонига жўнаб кетди (фото)

    Ўзбекистон | 13 май, 10:03

    “Ҳаёт сенга мандарин берса” фильмидаги кўпчилик пайқамаган 7 та ноодатий детал

    Лайфстайл | 13 май, 09:55

    Бразилия футбол конфедерацияси президенти: “Биз футбол тахтининг чўққисига қайтмоқчимиз”

    Спорт | 13 май, 09:52

    Ҳиндистон бош вазири Покистон билан тўқнашувлардан сўнг илк бор халққа мурожаат қилди

    Дунё | 13 май, 09:40

    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум

    Реклама | 13 май, 09:00

    Ўзбекистонда маҳаллий рейсдаги барча резидент авиакомпанияларга субсидия ажратилади

    Ўзбекистон | 13 май, 09:30

    Turkish Airlines самолёт тўлиқ тўхтамасдан ўрнидан турганларни жаримага тортади

    Дунё | 13 май, 09:10

    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор

    Реклама | 13 май, 09:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.