16 июль куни Тошкентдан Андижонга йўлга чиққан поезд бир соат тўхтаб қолган. Бу ҳақда China-Uzbekistan канали хабар бермоқда.

Фото: Telegram / China-Uzbekistan

«Энди, ўртоқлар, мабода адашиб Ўзбекистоннинг ички поездларига чиқадиган бўлсангиз 100 марта ўйлаб, кейин бу фикрдан қайтинг! Тошкент—Андижон йўналишидаги поезд тўхтаб ниманидир кутиб турибмиз. Поездда юрса-юрмаса кондиционер ишламайди. Одамлар «шашлик» бўляпти.

Изоҳ сўрасак «Электровоз блокка тушган», «напряжение« деган жавобни оляпмиз», — дейилади хабарда.

Фото: Telegram / China-Uzbekistan

«Поездимиз юрди. 1 соат турдик. Юрганимизга шукрки, бошқа давлатда бўлганимизда «ҳуқуқларимиз бузилди» деб овоза қилар эдим. Лекин фойдаси йўқ!» — дея қўшимча қилинган кейинроқ.

Фото: Telegram / China-Uzbekistan

«Айтганча, турган вақтимиздан вагон кузатувчилари хизматда. Раҳмат! Қўпол гапириб, бақириб беришса ҳам ҳеч нарса қила олмасдик. Шу тарафдан « темир йўллар»га 5 баҳо. Яхши ишчи ёшларни ишга олишган. Текинга сув тарқатилди», — дейилади хабарда.