Жорий йилнинг 23 июль куни «Самарқанд — Қарши» участкаси оралиғида профилактика ишлари ўтказилиши муносабати билан «Тошкент — Қарши» йўналишида ҳаракатланадиган 758/757-сонли «Афросиёб» электропоезди шу куни ўз қатновини Тошкентдан Самарқандгача амалга оширади, бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» ахборот хизмати хабар қилади.
Шунингдек, ушбу санада 8/7-сонли «Тошкент — Шаҳрисабз» йўналишидаги тезюрар поезд қатнови бекор қилинади. Ушбу кунга харид қилинган чипталар вокзал кассаларида тўлиқ қийматда қайтарилади.
Изоҳ: Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин.
Изоҳ (0)