Россия президенти маъмурияти 2021 йилги сайловлардан сўнг, Владимир Путиннинг парламент қуйи палатаси устидан назоратини сақлаб қолиш учун Давлат Думасидаги бир мандатли депутатлар улушини 50 фоиздан 75 фоизгача оширишни муҳокама қилмоқда, дея Bloomberg манбаларига таяниб Meduza хабар беради.
Мақолага кўра, Кремль «Ягона Россия» партияси рейтинги пасайишига қарамасдан, ҳукумат тарафдори бўлганлар билан парламент кўпчилигини ташкил этишга умид қилмоқда. Бир мандатли номзодлар сайловларда ўз номзодлари сифатида иштирок этиши мумкин.
Bloomberg муаллифларининг фикрига кўра, Владимир Путиннинг Давлат Думасидаги таъсири сақланиб қолиши, унинг 2024 йилда президентлик муддати тугаганидан кейин ҳам, давлат ҳокимиятида ўз кучини сақлаб қолишига ёрдам бериши мумкин.
Бу потенциал тарзда Россиянинг 66 ёшли президентига ҳукуматни ҳукмрон партия раҳбари ёки кенгайтирилган ваколатларга эга бош вазир сифатида сақлаб қолган ҳолда ролни ўзгартиришга ёрдам берган бўларди, деган фикрни Кремлга яқин ҳамда ҳукумат партия депутатидан иборат икки киши билдирган.
Изоҳ (0)