Республика божхоначилари нақд хорижий валюталарнинг ноқонуний олиб чиқилишига доир қатор божхона қоидабузарликларини фош қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси расмий веб-сайтида хабар қилинади.
Хусусан, «Ғишткўприк» чегара божхона постидан қўшни мамлакатга пиёда равишда чиқиб кетаётган фуқаро Х.Д. божхона ходимлари томонидан холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилганда, эгнидаги устки кийими чўнтагида оғзаки сўровда тақдим қилинмаган ва йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган 10 000 АҚШ долларини яширганлиги аниқланди.
Ушбу пост ходимларида шубҳа уйғотган яна бир фуқаро Р.Э. холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилганда, шимининг чўнтагида оғзаки сўровда тақдим қилинмаган ва йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган 10 000 АҚШ долларини яширганлиги фош қилинди.
«Ғишткўприк» чегара божхона постига қўшни мамлакатга ўтиш учун пиёда ҳолда кириб келган фуқаро И.Д.нинг ноқонуний харакатларига чек қўйилди. Ушбу шахс холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилганида, шимининг чўнтагида оғзаки сўровда тақдим қилинмаган ва йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган 6600 АҚШ долларини яширганлиги аниқланди.
«Навоий» чегара божхона пости ходимлари томонидан қўшни давлатга ўтиш мақсадида ушбу постга кириб келган фуқаро К.О. бошқарувидаги Volvo FH 13.460 русумли юк автоулови божхона кўригидан ўтказилганда, автомашина кабинасида оғзаки сўровда айтилмаган ва йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган 3500 АҚШ доллари яширилгани маълум бўлди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
Изоҳ (0)