2019 йил 5 июль куни Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида яшовчи 31 ёшли Э.Б. Сурнайтепа қишлоғидаги зовур олдида ўзаро жанжал туфайли ҳамқишлоқлари 27 ёшли М.К. ва унинг 25 ёшли укасини ўроқ билан жароҳатлаган. Натижада ака-укалар касалхонага ётқизилиб, Э.Б. қўлга олинган, бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар қилади.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)