Ўзбекистон санъаткорлари Болгария республикасида ўтказилган «Euro Folk-2019» фольклор чемпионатида иштирок этди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги матбуот хизмати журналист Феруз Муҳаммадга маълум қилди.
Чемпионатда 20 давлатдан 40 дан ортиқ гуруҳлар қатнашди. Ўзбек санъаткорлари ашула, мусиқа ва рақс уйғунлиги йўналишида гран прини қўлга киритди ҳамда умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллади.
Шунингдек, «Euro Folk-2019» фольклор чемпионатида 1-ўрин Болгария ва 3-ўрин Украина давлатига насиб этди.
Изоҳ (0)