Ўзбекистон халқ артисти, актёр Эркин Комилов «Ватанпарвар» газетасига берган интервьюсида оиласи ҳақида тўхталиб ўтди.
«Онам 22 та фарзандни дунёга келтирган, мен ўн тўққизинчисиман. Ҳамма болалари қизамиқдан, тепкидан ўлавергач, отам исмимни аввал Тангриберди, кейин эса полвон бола, эркин бўлиб ўссин, дея Эркин қўйишган экан», — деб айтган.
Шунингдек, аввалги даврлар билан ҳозирни таққослаб, одамлар ношукурлик қилаётганини таъкидлаб ўтган.
«Одамлар дастурхонга 2 та туршак, бир ҳовуч майиз билан бир бурда зоғора нонни қўйиб, меҳмонни кутиб олаверарди. Оқибат яхши эди-да, у пайтлар. Ҳозир дастурхонимизда йўқ нарсанинг ўзи йўқ, тўкин, лекин айримлар борган жойидан, ‘палон нарсани қўймапти’ деб чиқиб кетишяпти. Бу ношукурлик эмасми?» — деган у.
Изоҳ (0)