Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов томонидан ёзилган «Тафсири Ирфон» номли Қуръон оятларининг ўзбекча таржима ва тафсири тўлиқ 30 жузи энг сифатли шаклда 6 китоб қилиб нашр этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Мусулмонлар идораси матбуот хизмати маълум қилди.

Фото: Ўзбекистон Мусулмонлар идораси матбуот хизмати

«Унда оятлар маъноси замондош ўқувчиларимизга иложи борича тушунарли, содда ва равон бўлишига ҳаракат қилинди. Бунда оятлар таржимасида қавс ичидаги изоҳлардан иложи борича воз кечилди», — дейилади хабарда.

Шунингдек, оятларни тафсир қилишда ўтмишдаги ва ҳозирдаги улуғ муфассирлар тафсирларидан кенг истифода қилиш билан бир қаторда замонавий фан-техника ютуқлари ва кашфиётлари баён этилган илмий китоблардан ҳам фойдаланилгани таъкидланганди.