«Реал» Зинедин Зиданнинг ўғли Люка Зиданни «Расинг» клубига ижарага берадиган бўлди, деб ёзади Marca.
21 ёшли француз янги мавсумни Сантандер клубида ижара асосида ўтказади. Маълум бўлишича, Зидан клуб раҳбариятидан ўйин амалиёти камлиги сабаб ўғлини ижарага беришни сўраган.
Кичик Зиданнинг «Реал» билан келишуви 2020 йил ёзига қадар тузилган. У тез орада узайтирилиши кутилмоқда.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)