Эндиликда Олий таълим муассасаларида жойлашган қабул комиссияларига ҳужжат топшириширишга улгурмаган абитуриентлар ўз ҳужжатларини Давлат хизматлари марказлари орқали куннинг исталган вақтида топшириши мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тасарруфидаги Давлат хизматлари агентлиги Telegram’даги расмий каналида маълум қилади.
Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда олий таълим муассасаларида жойлашган қабул коммисияларда узундан узун навбатлар ва тартибсизлик юзага чиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Давлат хизматлари марказлари орқали қуйидаги ОТМларига ҳужжатларни топшириш мумкин:— Тошкент давлат юридик университети;— Қорақалпоқ давлат университети;— Гулистон давлат университети;— Фарғона давлат университети;— Самарқанд давлат университети.
Бундан ташқари, юқорида айтиб ўтилган ОТМларга ҳужжатларни куннинг 24 соати давомида ҳужжат топшириш имкони мавжуд.
Давлат хизматлари агентлиги қулайликлар яратишда давом этмоқда.
Изоҳ (0)