Россия икки йил давомида Ўзбекистонга 12 та Ми-35М транспорт-жанговар вертолётини етказиб беради. Бу ҳақда «РИА Новости» манбаси маълум қилди.
«4 та Ми-35М вертолётини етказиш муддати жорий йил тўртинчи чораги, 8 та вертолёт 2020 йилда етказилади», — деди агентлик манбаси.
Россия ҳарбий-техник ҳамкорлик бўйича федерал хизматига кўра, Ми-35М вертолётлари туркумини етказиш 2017 йилда Ўзбекистон ҳукуматига берилган давлат экспорт кредити доирасида амалга оширилмоқда.
Изоҳ (0)