«Рома» ярим ҳимоячиси Стефан ал-Шаарави фаолиятини Хитойнинг «Шанхай Шенхуа» клубида давом эттиради. Бу ҳақда клубнинг расмий сайтида эълон қилинди.
Аввалроқ ярим ҳимоячининг трансфер нархи бонуслардан ташқари 18 миллион еврони ташкил этгани ҳақида хабар берилганди. Стефаннинг ўзи 3 йил мобайнида 40 миллион евро ишлаб топади.
Эслатиб ўтамиз, 2018/19 йилги мавсум ал-Шаарави А Серияда 28 та учрашувда майдонга тушиб, 11 та гол урди ҳамда 6 та голга ассистентлик қилди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)