Халқ таълими вазирлиги умумтаълим мактаблари орқали ягона мактаб формаси савдосини ташкил этиш тақиқланганлигини эслатиб ўтди.
Директорларнинг ягона мактаб формаси савдоси ёки бошқа бичимдаги формаларни марказлашган ҳолда жорий этишни ташкил этиши тақиқланади. Мактаб формалари савдоси махсус савдо шахобчалари орқали ташкил этилади.
Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра, ягона мактаб формаси 2019/2020-ўқув йилидан эмас, балки 2024/2025-ўқув йилидан бошлаб жорий этилади.
2024/2025-ўқув йилига қадар ўқувчилар мактабларга ягона мактаб формасида келишлари ихтиёрий бўлади.