Американинг Калифорния штати жанубида 6,9 магнитудали зилзила содир бўлди, деб хабар бермоқда «Korrespondet.net».
АҚШ геология хизмати маълумотига кўра, зилзила эпимаркази Риджкрест шаҳридан 17 километр шимоли-шарқда бўлган. Зилзила ўчоғи 10 километр чуқурликда бўлган.
https://twitter.com/i/status/1147352062814035979
Бу ҳафда давомида ҳудудда содир бўлган иккинчи зилзила. Риджкрест шаҳри яқиниди 4 июлда 6,4 балли ер силкиниши юз берганди. Шунингдек, афтершоклар қайд этилган.
Таъкидланишича, бу Калифорнияда 1994 йилдан бери содир бўлган энг кучли зилзила. Ўшанда 6,7 балли ер силкиниши 60 нафар одамнинг ҳалок бўлишига ва оммавий вайронгарчиликка олиб келган эди.
Изоҳ (0)