Футбол бўйича Копа Америка—2019 мусобақасининг 3-ўрни учун баҳс 6 июль, шанба куни бўлиб ўтади.
Унда Месси етакчилигидаги Аргентина терма жамоаси Чили термасига қарши майдонга тушади. Беллашув Тошкент вақти билан соат 00:00 да старт олади.
Эслатиб ўтамиз, аргентиналиклар ярим финалда мусобақа мезбони Бразилия терма жамаосига 0:2 ҳисобида мағлуб бўлганди. Чили эса Перуга қарши ўйинда ўз дарвозасидан жавобсиз 3 та тўп олиб чиққанди (0:3).
Копа Америка—2019
3-ўрин учун баҳс
6 июль, шанба
Аргентина—Чили 00:00
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)