Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Марказий ҳарбий округидаги «Каттақўрғон» полигонида Самарқанд вилояти ҳарбий-маъмурий сектори билан ҳамкорликда ҳудуди ва салмоғи жиҳатидан Ўзбекистондаги биринчи рақамли ҳарбий полигон барпо этилмоқда. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти «Дарё»га маълум қилди.

Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Каттақўрғон шаҳридан 200 километр узоқликдаги полигонда олиб борилаётган қурилиш ишлари жорий йилнинг 25 май кунидан бошланиб, шу вақтга қадар 13 миллиард сўм маблағ сарфланган. Яна шунча маблағ ҳисобидан полигон ҳудудида 16 та ҳарбий ва ижтимоий объектларда капитал таъмирлаш ҳамда 4 та янги бинони жиҳозлаш ишлари йўлга қўйилган. Шу билан бирга 1200 нафар ҳарбий хизматчи учун ётоқхона барпо этилган.

Жанговар техникалар паркида 150 дан зиёд ҳарбий техника учун очиқ майдон ҳамда ёпиқ бинолар қурилмоқда.

Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Бундан ташқари, дала майдонида реал жанг манзарасини гавдалантириш мақсадида авиация зарбалари учун ҳарбий ҳисобдан чиқарилган 18 та танк ва техникалар, шунингдек, артиллерия бўлинмалар учун махсус нишонлар қўйилган. Жанговар техникалардан отиш йўналишларида замонавий жанг тактикасидан келиб чиқиб, қисқа сонияларда манёвр қўллаш объектлари қуриляпти. Барча куч-воситаларини бошқариш, ҳамкорликдаги ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 3 қаватдан иборат қўмондонлик кузатув минораси барпо этилмоқда. Келгусида Ўзбекистон мезбонлик қиладиган халқаро мусобақаларни баъзилари ҳам айнан мана шу полигонда ўтказилиши кўзда тутилган.

Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Шунингдек, полигонда замонавий ахборот технологияларидан кенг фойдаланиш мақсадида оптик толали кабеллар тортилди. Ер остидан сув қазиб чиқарилди. Округ бошқарув аппарати ташаббуси билан аскарлар учун кўргазмали ўқув шаҳарча бунёд этилди.

Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Изоҳ
Асосий янгиликлар