Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида 2019/20 йилги ўқув йилидан бошлаб қишки спорт турларига ихтисослаштирилган кафедра ташкил этилади. Бу ҳақда университет матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
Янги ўқув йилидан мазкур спорт турининг (хоккей) юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш йўлга қўйилади.
Бакалавр битирувчилари қуйидаги фаолиятни олиб бориши мумкин:
- Хоккей мураббийи
- Ушбу спорт турига оид билимларга эга ўқитувчи
Маълумот учун, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида янги спорт турига ҳужжатларни қабул қилиш кундузги таълим йўналиши бўйича 15 июлга қадар, сиртқи таълим йўналиши бўйича эса 1 июлдан 30 июлгача давом этади.
Қишки спорт турлари бўйича олий маълумотга эга бўлишни хоҳловчилар учун «Икки томонлама диплом» дастури доирасида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Беларусь давлат жисмоний тарбия университети билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйди. «1+3» лойиҳаси бўйича бакалаврга қабул қилинга талабалар 3 йил Ўзбекистонда, 1 йил эса Беларусда ўқишни давом эттириш имкониятига эга бўлади. Натижада, битирувчилар хоккей бўйича икки давлат дипломига эга бўлади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)