«Атлетико» ҳужумчиси Антуан Гризманнинг «Барселона»га ўтган тақдирда қанча маош олиши маълум қилинди.
Marca’нинг хабар беришича, 28 ёшли футболчининг адвокати аллақачон Каталония клуби билан шартнома шартлари борасида шахсий келишувга эришган.
Француз «кўк-анорранглилар» сафида 5 йил мобайнида 105 миллион евро ишлаб топади. Биринчи ва иккинчи йили унинг маоши йилига 18 миллион еврони ташкил этади. Учинчи йили 21 миллион, тўртинчи йили 23 миллион, бешинчи йили эса 25 миллион кўринишида маош олиши белгиланади.
Гризманннинг йиллик ўртача маоши, ҳозирда «Атлетико»да ишлаб топаётган даромади каби 21 миллион евро бўлади.
Аввалроқ «Барселона» футболчига йилига 17 миллион евролик маош таклифи билан чиққанди.
Эслатиб ўтамиз, Антуан Гризманн 2018/19 йилги мавсум Ла Лигада 37 та учрашувда майдонга тушиб, 15 та гол урди ҳамда 10 та голга ассистентлик қилди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)