Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Футбол бўйича Копа Америка—2019 мусоабақасининг илк ярим финал беллашуви 3 июль, чоршанба куни бўлиб ўтди.

Фото: Twitter/@BR

Фото: Twitter/@BR

Унда мусобақа мезбони Бразилия терма жамоаси Аргентина термасига қарши майдонга тушди. Ўйинда ҳисобни 19-дақиқада Габриэль Жезус очган бўлса, иккинчи бўлимнинг 71-дақиқасида Роберто Фирмино ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди.

Шу тариқа Бразилия Аргентинани мағлуб этиб, финал йўлланмасига эга чиқди.

Маълумот учун, иккинчи ярим финал баҳси Чили ҳамда Перу терма жамоалари ўртасида кечади. Ўйин Тошкент вақти билан 4 июль куни, тонгги соат 05:30 да бошланиши белгиланган.

Копа Америка—2019

Ярим финал

3 июль, чоршанба

Бразилия — Аргентина 2:0

Голлар: 1:0 – 19 Габриэль Жезус, 2:0 – 71 Фирмино.

Бразилия – Алиссон, Тиаго Силва, Маркинос (Миранда, 64), Алекс Сандро, Дани Алвес, Каземиро, Артур, Коутино, Фирмино, Габриэль Жезус (Аллан, 80), Эвертон (Виллиан, 46).

Аргентина – Армани, Фойт, Тальяфико, Отаменди, Акунья (Ди Мария, 59), де Паул (Ло Чельсо, 67), Паредес, Пецселя, Агуэро, Мартинес, Месси.

Огоҳлантиришлар: Тальяфико (9), Акунья (40), Дани Алвес (40), Фойт (56), Мартинес (58), Аллан (82).

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Ўзбекистонда бензин нархларини сунъий оширган АЁҚШларга тегишли чора кўрилиши маълум қилинди
Дунё
Арманистонда 25 минг инсон умрига зомин бўлган зилзила, Япониянинг Перл-Ҳарборга ҳужуми ва Жанубий Корея қамоқхонасида 40 йил ўтирган КХДР фуқароси. Кун хронология...
Спорт
ЖЧ—2022 да барча чорак финал жуфтликлари маълум бўлди