Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Гулистонда «Ёшлар куни» байрам тадбирлари «Ёшлар паради» лойиҳаси билан бошланди. Унда 1000 нафар йигит-қиз иштирок этди. Сўнгра «Мотамсаро она» ҳайкали пойига гуллар қўйилди. «Юрт байроғи» майдонида 30 июнь куни 10 ёшга тўлган ўқувчилар «Камалак» болалар ташкилоти, 14 ёшга етган ўғил-қизлар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи аъзолигига қабул қилинди, деб хабар қилади «Халқ сўзи».

Фото: «Халқ сўзи»

Фото: «Халқ сўзи»

Шунингдек, байрам дастури доирасида «Ҳоким ва ёшлар», ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларининг никоҳ тўйлари, ҳарбий қисмлар ёшлари ўртасида «Зукко китобхон» ва яна бир қанча маданий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтди. Муҳташам Амфитеатрда эса байрам тантанаси ва гала-концерт ўтказилди.

Унда Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон ёшларига байрам табригини ўқиб эшиттирди.

Сўнгра вилоят раҳбари Президент қарорига асосан «Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирланган Боёвут туманидаги 30-мактабнинг 11-синф ўқувчиси Нодирбек Баҳромов ва Сирдарё туманидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг оғир атлетика бўйича мураббийи Жавоҳир Қурбоновга юксак мукофотларни тантанали равишда топширди. Шунингдек, «Ёшлар ойлиги» доирасидаги лойиҳалар ғолиблари ҳам муносиб тақдирланди.

Унда «Энг яхши китобхон оила» танлови ғолиби, Сайхунобод туманидан Муҳаммад Қаршиев оиласига Президент совғаси — Spark автомашинаси топширилди. Шу оила аъзоси 5 ёшли Оғабекнинг ёддан ўқиган шеърлари эса барча иштирокчиларнинг олқишига сазовор бўлди.

Фото: «Халқ сўзи»

Фото: «Халқ сўзи»

Маълумот учун, ҳозирда Сирдарё вилояти аҳолисининг 488 минг нафарини ёшлар ташкил қилади.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Виртуал карталар нима ва улардан қандай қилиб тўғри фойдаланиш мумкин?
Дунё
Twitter офисида ходимлар учун каравотлар пайдо бўлди, Илон Маск аввалроқ меъёридан ортиқча иш бўлиши ҳақида огоҳлантирганди
Маҳаллий
Хоразмда икки киши ис газидан вафот этди