АҚШнинг собиқ биринчи хоними Жаклин Кеннедининг қизи Кэролайн ўзига тегишли кўчмас мулкни сотувга қўйди, деб хабар беради «Korrespondent.net».

Фото: «Korrespondent.net»

CNN телеканалининг маълум қилишича, Кеннедиларнинг уч авлоди ўсиб-улғайган уй 65 миллион долларга сотилмоқда. Жаклин Кеннеди мазкур уйни 1979 йилда бир миллион доллар эвазига харид қилган.

Кўчмас мулкнинг майдони 1900 метр квадратдан ортиққа тенг.

«Бундан қирқ йил олдин онам ‘Қизил дарвоза’ фермасини биринчи бор кўрганида, уни севиб қолган. Адирликлар, кўллар ва ялангликлар унга табиатга, оила ва китобларга бўлган муҳаббатини умумлаштирган ўз оламини яратиш имконини берган», — дейди Кэролайн Кеннеди.

Кэролайн ўз қарорини Жаклиннинг неваралари улғайгани ва оиласи олдинга қараб кетиши кераклиги билан изоҳлаган.