Бугун, 1 июлдан Ўзбекистон ҳудудида кира қилиш учун машинани бўяш талаб қилинмайди, бу ҳақда Uz24 маълум қилади.
Йўналишсиз такси рангини қонун ҳужжатларида талаб қилинган рангга мувофиқ ҳолга келтириш учун (вилоятларда сариқ ва Тошкент шаҳрида фил суяги ранги) ўзи елимланадиган материаллардан фойдаланишга йўл қўйилади, уларни бўяш шарт эмас. Бу Президентнинг 6 мартдаги «Йўловчи ва юк ташиш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорида кўзда тутилган.
Йўналишсиз таксилар автобуслар учун ажартилган махсус ҳаракат йўналишида ҳаракатланиши ҳамда «Тўхташ тақиқланади» белгиси амал қилиш ҳудудида тўхташи мумкин.
Шунингдек, мобил иловалардан таксометр сифатида фойдаланиш мумкин. Йўналишсиз таксилар учун талаб этиладиган тўлов терминаллари, ҳисоблагич-таксометрлар ва радиоалоқа воситалари функцияларини махсус иловалар орқали (уяли телефонлар, планшетлар, электрон тўлов тизимлари) амалга ошириш мумкин.
Изоҳ (0)