27 июнь кечаси Тошкент шаҳрида жойлашган иккита кафе ёниб кетди. Бу ҳақда Ёнғин хавфсизлиги хизмати хабар берди.
Биринчи ёнғин соат 20:41 да, Олмазор тумани Қорақамиш-1 кўчасида жойлашган «Шаббода» кафесида содир бўлган. Кафенинг 350 квадрат метр ички ва том қисми ёниб кетган. Ёнғин жойига 8 та ёнғин ўчириш техникаси жалб қилинган.
Иккинчи ёнғин эса соат 21:25 да Яшнобод тумани С.Машхадий кўчасидаги «У Аркадия» кафесида содир бўлган.
Ёнғин жойига 4 та ёнғин-қутқарув бўлинмалари етиб бориб, тезкор ҳаракатлар натижасида соат 21:55 да ўчирилган. Ёнғиндан кафенинг 40 метр квадрат майдони ва том қурилиш қисмига зарар етказган.
Ёнғин электр симларни қисқа туташуви оқибатида содир бўлган, деб тахмин қилинмоқда. Ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Инсонларни ҳалок бўлиш ва тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмаган.
Изоҳ (0)