Ҳиндистон томонидан уриб туширилган сунъий йўлдошнинг 41 та қолдиғи ҳамон орбитада қолиб, Халқаро космик станциядаги космонавтларга хавф туғдирмоқда, деб хабар беради TJournal.

Фото: Wikipedia

Гарвард-Смицоновский астрофизика марказининг астрономи маълумотларига кўра, сунъий йўлдош уриб туширилганига уч тўлганига қарамай орбитада ҳалиям 400 та қолдиқнинг 41 таси айланиб юрибди. Ҳиндистон ҳукумати эса барча чиқиндилар бир неча ҳафта ичида атмосферада ёниб кетишини маълум қилганди. Эндиликда эса ушбу жараёнлар салкам бир йилни талаб қилиши айтилмоқда.

Шу билан бирга астрономларнинг тасдиқлашича, сунъий йўлдошдан қолган 24 та чиқинди ердан 408 километр баландликдаги Халқаро космик станция жойлашган орбитага қадар кўтарилган.

NASA фақатгина диаметри 10 сантиметрдан катта бўлган қолдиқларни кузатиш имконига эга, орбитада яна қанча шу турдаги жисмлар учиб юргани ҳозирча номаълум.

Ҳиндистон 27 март куни ўзининг сунъий йўлдошини уриб туширган эди. Мамлакат бош вазири Нарендра Моди буни «катта муваффақият» деб атаб, Ҳиндистон ўзини «космик держава» эканлигини исботлаганини таъкидлаганди.