Футбол бўйича Африка Миллатлар Кубогининг гуруҳларида 27 июнь, пайшанба куни 2-тури доирасида 3 та беллашув якунига етди.
Куннинг дастлабки ўйинида «B» гуруҳида Мадагаскар терма жамоаси Бурунди термаси билан баҳсга киришди.
Учрашувнинг 76-дақиқасида мадагаскарлик ярим ҳимоячи Марко Илаймахаритра рақиб дарвозасини ишғол қилди (1:0).
Шу тариқа Мадагаскар Бурундини кичик ҳисобда мағлуб этиб, муҳим 3 очкога эга бўлди.
Мазкур ғалабадан сўнг Мадагаскар очколари сонини 4 тага етказиб олди ва гуруҳда 2-ўринга кўтарилди. Сўнгги ўринда бораётган Бурундида эса очко мавжуд эмас.
Шу куни «C» гуруҳида Жазоир терма жамоаси Садио Мане етакчилигидаги Сенегал термасига қарши майдонга тушди.
Беллашувдаги ягона голга 49-дақиқада жазоирлик ҳужумчи Юсуф Белаили муаллифлик қилди (1:0).
Шундай қилиб Жазоир мусобақанинг 2-турида Сенегалдан устун келди ва навбатдаги 3 очкони қўлга киритди.
Кения термаси Танзания билан беллашди.
Ўйин давомида Кения терма жамоаси вакиллари Майкл Олунга (39, 80) ҳамда Жоанна Омоло (62) гол урган бўлса, танзанияликлардан Саймон Мсува (6) ва Мбвана Саматта (40) биттадан голга муаллифлик қилди (3:2).
Учрашув якунига кўра Кения терма жамоаси Танзанияни 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Мазкур ғалабадан сўнг Кения 3 очко тўплаб, гуруҳ жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди. Танзания эса очко йиға олмади ва жамоа гуруҳда охирги ўринда бормоқда. «C» гуруҳида Жазоир термаси 6 очко билан етакчилик қилмоқда. 2-поғонада эса Сенегал бормоқда. Унинг ҳисобида 3 очко мавжуд.
Африка Миллатлар Кубоги
2-тур баҳслари
27 июнь, пайшанба
«B» гуруҳи
Мадагаскар—Бурунди 1:0
Гол: 1:0 — 76 Илаймахаритра«C» гуруҳи
Сенгал—Жазоир 0:1
Гол: 0:1 — 49 БелаилиКения—Танзания 3:2
Голлар: 0:1 — 6 Мсува, 1:1 — 39 Олунга, 1:2 — 40 Саматта, 2:2 — 62 Омоло, 3:2 — 80 ОлунгаЯнада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)