Хабар қилганимиздек, Президентимизнинг 2018 йил 23 октябрда «Электр энергетикаси тармоғини жадал ривожлантириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан, электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини (ASКУЭ) жорий этиш ишлари амалга оширилмоқда.
Шунга кўра, 2019 йил, 28 июндан бошлаб «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ томонидан пойтахтимизнинг Миробод туманида электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш ишлари бошланади. Шуни инобатга олиб, электр ҳисоблагични алмаштириш жараёнида хонадонингизда вояга етган шахснинг иштирокини таъминлашингизни ҳамда имкон қадар олдиндан мавжуд ҳисоблагичингиз кўрсаткичини фото суратга олиб қўйишингизни сўраймиз.
Ҳозирда Тошкент шаҳрининг Юнусобод, Олмазор, Шайхонтоҳур ва Учтепа туманларидаги 165 000 та аҳоли истеъмолчиларига замонавий электр ҳисоблагичлар ўрнатиб берилди.
Алоҳида таъкидлаш керакки, ушбу замонавий электр ҳисоблагичлар истеъмолчиларга «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ маблағлари эвазига бепул ўрнатиб берилмоқда.
Таҳлилларга кўра, ҳар бир истеъмолчига ўрнатилаётган замонавий ҳисоблагич учун жамият маблағлари ҳисобидан ўртача 770 000 сўм сарфланмоқда ва бу ҳар бир истеъмолчининг шунча маблағ иқтисод қилаётганини кўрсатади.
Жорий йил якунига қадар ушбу замонавий электр ҳисоблагичлар Тошкент шаҳрининг барча туманларига тўлиқ ўрнатиб берилиши режалаштирилган. Шунга кўра, Истеъмолчилардан ҳисоблагичларни алмаштиришга тўсқинлик қилмасликларингизни балки, ёрдам беришингизни сўраймиз.
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Матбуот хизмати
Маълумот шериклик ҳуқуқи асосида тайёрланди
Изоҳ (0)